• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 мая 2024

Сурхондарёда Cobalt "пешеход"дан ўтаётган 3 нафар ёш болани уриб юборди — видео

12 ёшли бола вафот этди. Вилоят ИИБ воқеа тафсилотларини маълум қилди.

19 мая 2024
709
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Cobalt ҳайдовчиси пиёдалар йўлагидан ўтаётган ёш болаларни уриб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 17 май куни Музработ тумани "Дарбанд" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-110 автомобиль йўлининг 79-километрида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзига тегишли бўлган Cobalt'да тезликни ошириб, ўрнатилган светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланади.

Натижада, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига югуриб ўтмоқчи бўлган 3 нафар вояга етмаган болалардан икки нафарини туртиб кетади.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида, 2012 йилда туғилган Р.М. олган тан жароҳати билан туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этади. Қолган икки нафар вояга етмаган болаларнинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида.

Ушбу ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

19 мая 2024
709
0