Поиск
RUUZ

Общество

Маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкамланмоқда

Жазони ижро этиш муассасаларининг ходимлари маҳкумларга нисбатан инсоний муомалада бўлиши шарт.

28views0replies
0

senat.uz

Айни дамда бўлиб ўтаётган Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун муҳокама қилинди.
Жиноят-ижроия кодексига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга мувофиқ маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши, шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга), Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) ҳамда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат қилишга бўлган ҳуқуқлари мустаҳкамланмоқда, дея хабар бермоқда Олий Мажлис Сенати Матбуот хизмати.
Оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг сайловларда ҳамда референдумда иштирок этишга бўлган ҳуқуқи кафолатланмоқда.
Унга кўра қонунчиликга ва халқаро шартномаларга мувофиқ, агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлинган бўлса, бундай маҳкумларнинг инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга мурожаат этиш ҳуқуқи қайд этилмоқда.
Шунингдек, агар оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар тегишли сайловларда ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг ҳукми асосида маҳрум этилган бўлмаса, улар ушбу сайловларда ва референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлиши белгиланмоқда.
Маҳкумларнинг ўзига нисбатан инсоний муомалада бўлиниши ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда.
Киритилаётган қўшимчаларга кўра, маҳкумлар ўзига нисбатан инсон шахсига хос бўлган шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилиниши ҳуқуқига эгадир.
"Жазони ижро этиш муассасаларининг ходимлари маҳкумларга нисбатан инсоний муомалада бўлиши шарт. Маҳкумларга нисбатан интизомий жазо чоралари ва бошқа мажбурлов чораларини қўллашда Кодексда белгиланган асослардан ҳамда тартибдан четга чиқишга йўл қўйилмайди", - дейилади хабарда.
Маҳкумларда уларнинг розилигисиз тиббий ва илмий тажрибалар ўтказилиши мумкин эмаслиги қатъий белгиланмоқда.
Бундан ташқари, маҳкумларнинг Омбудсманга ҳамда Болалар омбудсманига мурожаатлар қутиси орқали мурожаат қилиши, мурожаат қилиш қутиларининг ўрнатилиши, очилиши, фойдаланиши, шунингдек, мурожаатларни юбориш тартиби янги нормада ўз ифодасини топмоқда.
Муҳокама давомида сенаторлар Қонун қабул қилиниши натижасида маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари янада ишончли ҳимоя қилинишига, жиноят-ижроия қонунчилигини халқаро ҳуқуқнинг принциплари ва нормалари билан уйғунлаштиришни таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
28views0replies
0

Комментарии