Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum ва Тошкент шаҳридаги Amity университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланди

Uzum миллий рақамли экотизимининг мутахассислари талабалар учун маърузалар ўқийди, шунингдек, ёш мутахассисларга инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва ишга жойлашишда ёрдам беради.

54views0replies
0

15 май куни Uzum операцион директори Роман Лаврентьев ва Тошкентдаги Amity университети директори Бобур Абдуллаев ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. 
«Бизнинг мақсадимиз – талабаларга университетда олган билимларини амалда қандай қўллашни, бизнес муаммоларини ҳал қилишга қандай ёндашишни тушунишга ёрдам беришдир. Uzum жамоасида ҳозирда 10 мингга яқин ходим ишлайди ва биз миллий экотизимни биргаликда ривожлантириш ва миллионлаб одамлар учун янги сервисларни ишга тушириш учун иқтидорли ёшларни излаш ва ёллашда давом этамиз», – дейди Uzum операцион директори Роман Лаврентьев.
«Uzum – биринчи ўзбек АТ-яккашохи ва кўплаб талабаларимиз учун орзудаги компания билан ишлаш биз учун катта ғурур. Университет компанияларнинг талабларига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлаши керак ва биз Uzum билан биргаликда курсларимизнинг амалий қисмини кучайтириш ниятидамиз», – дея изоҳ берди Бобур Абдуллаев. 
Amity университети 2019 йилдан бери талабаларга қуйидаги дастурларда дарс беради: ахборот технологиялари, компьютер муҳандислиги, иқтисодиёт, туристик менежмент ва бизнесни бошқариш.
Реклама ҳуқуқи асосида
54views0replies
0

Комментарии