Қайд этилишича, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 212,2 млрд сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди. Авторақамларнинг сотуви сон ва ҳажми бўйича 3,2 баробарга ўсди.
2023 йилнинг биринчи чорагида 16 мингдан ортиқ автомобиль рақамлари 66,5 миллиард сўмга сотилганди.
Таъкидлаш жоизки, дастлабки уч ойда сотувлар ҳажми ўтган йил давомида сотиш ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил этди. 2023 йилда жами 87 минг донадан ортиқ автомобиль рақамлари 396,1 миллиард сўмга сотилганди.