Поиск
RUUZ

Общество

Фарғонада фарзандини мактабга боришига қаршилик қилган шахс 10 суткага қамалди

Фуқарога нисбатан иккита модда билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар тузилди.

141views0replies
0

Миллий гвардия

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 45-мактаб ўқувчиларидан бирининг отасига инспектор-психолог қўнғироқ қилиб, ўқувчининг ўқув машғулотларига бориш зарурлиги ҳақида профилактик суҳбат ўтказди, деб хабар берди Миллий гвардия вилоят бошқармаси Матбуот хизмати. 
Бироқ суҳбат чоғида боланинг отаси фарзанди таълим муассасасига бормаслигини ва бу борада ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини айтган. Эркак ижтимоий хулқ-атвор қоидаларини ҳам бузган ва Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажаришдан бош тортган.
Суд ушбу шахсни МЖтКнинг 183 (майда безорилик), 194-1- (Миллий гвардия ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
141views0replies
0

Комментарии