Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода фуқаронинг уйидан 3 дона Макаров ва 1 дона ТТ пистолети борлиги аниқланди

Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳолатда бўлган.

92views0replies
0

Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Бухоро шаҳрида туғилган бир нечта шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, терговга қадар текширув давомида, уларнинг доимий яшаш манзилларида жанговар қурол ва ўқ-дорилар борлиги аниқланди.
"1973 йилда туғилган шахснинг Бухоро шаҳридаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, уйнинг том қисмига яшириб қўйилган 3 дона Макаров пистолети ва 21 дона патрони, 1 дона ТТ пистолети ва 5 дона патрони ҳамда 1 дона товушни пасайтирувчи қурилма (глушитель) процессуал тартибда расмийлаштириб олинди", - дейилади хабарда
Аниқланишича, мазкур шахс жиноий шериклари билан биргаликда, ушбу қуролларни ва ўқ-дориларни муқаддам Россия Федерациясидан контрабанда йўли билан олиб келишган.
Судга оид баллистик экспертиза хулосасига кўра, қуроллар ва ўқ-дорилар жанговар ҳолатда бўлиб, фойдаланишга яроқли ҳисобланади.
Улардан бирининг хонадонидан қирқма ҳолатига келтирилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 2 дона ов милтиғи ҳамда 6 дона ўқ-дори тегишли тартибда олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 246 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
92views0replies
0

Комментарии