Поиск
RUUZ

Спорт

Ўзбекистонлик спорт гимнастикачи Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Абдулла Азимов мусобақада учинчи ўринни эгаллаган бўлсада унга Париж-2024 йўлланмаси берилди.

40views0replies
0

МОҚ

Тошкентда старт олган спорт гимнастикаси бўйича Осиё чемпионатининг биринчи куниёқ Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдулла Азимов яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида 82.431 балл жамғариб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда. 
Қайд этилишича, Азимов мусобақада учинчи ўринни эгаллади. Бироқ биринчи ва иккинчи ўрин эгалари ҳисобида Олимпиада йўлланмаси бўлгани боис лицензияси йўқ атлетлар орасида энг юқори натижа қайд этган Абдулла Азимов Париж-2024 йўлланмасига эга чиқди.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ўз тарихида биринчи бор Олимпия ўйинларига учта йўлланмани қўлга киритди.
40views0replies
0

Комментарии