Поиск
RUUZ

Общество

“11 метрдан уролмаганидан кейин 3 кун ухламай чиқдим. Ўрнида ўзим бўлсайдим” — Президент (видео)

Шавкат Мирзиёев киночилар билан учрашувда ўзбек футболидаги ютуқларни ва жамоага озгина омад етишмаганини эслади.

551views13replies
23

president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча киночилар билан учрашувда Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига Осиё кубоги финалида озгина омад етишмаганини эслади.
"Ўша 11 метрликни уролмаганидан кейин 3 кун ухлолмай чиқдим. Унинг ўрнига ўзим бўлсам, дейманда. Нимага бундай бўлиши керак экан-а, биттагина тўп-а? Шундай маҳорат кўрсатди, уларнинг кўпи билан гаплашдим, телеграмма юбордим.
Энди биз ҳам дарров чемпион бўламиз деймизда. Биринчи маротаба жамоавий турда Олимпиадага йўлланмани қўлга киритдик. Бу ҳам катта ютуғимиз. Футбол ҳам осон иш эмас. Биласизларми, ҳозирда 5-6 та нафар болаларимиз дунёга машҳур жамоаларда тўп сурмоқда. Бундан эса фахрланаман", - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 3 май куни футбол бўйича Олимпия терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги финал босқичида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Япония олимпия терма жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медалга эга бўлганди.
551views13replies
23

Комментарии