Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 2 ой ичида Led экранли ташқи рекламаларнинг ёруғлик даражаси меъёрга келтирилади

Шаҳардаги реклама экранларининг нурлари бўйича аҳолидан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Уларнинг 90 фоизидан кўпи меъёрдан ортиқ ёруғлик тарқатиши аниқланган.

39views0replies
0

Видеодан кадр

Пойтахтда келгуси икки ой ичида барча Led экранли ташқи реклама объектлари меъёрга келтирилади. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш департаменти ташқи реклама лойиҳа офиси раҳбари Алихон Аҳмаджонов хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонларидан шаҳар ҳокимлигига куннинг қоронғу вақтида Led экранларидан чиқаётган ёруғлик ноқулай эканлигидан шикоятлар келиб тушган. Шу сабаб ҳокимлик томонидан масофадан ёруғлик ўлчовчи ускуналар харид қилинган.
Ўрганишлар натижасига кўра, айрим LED экранларнинг ёруғлик даражаси туннинг қоронғу вақтида меъёридан 50 бараваргача юқори даражада бўлган. Шаҳарсозлик нормаларида тунги вақтда ёруғлик диодли мониторларнинг максимал ёруғлик даражаси 100 кандел/кв.м этиб кўрсатилган. Шаҳардаги экранларнинг 90 фоиздан кўп қисми меъёрдан юқори ёруғлик тарқатиши аниқланган.
"Ҳозирги вақтда мониторларни жойига чиққан ҳолда ўлчаб, шу 100 кандел/кв.м даража меъёргача келтириш ишларини олиб бормоқдамиз. Бизда ёруғлик даражасини бузганлик учун ҳеч қандай жазо чораси мавжуд эмас. Лекин, Тошкент шаҳрида ҳудудий электр тармоқлари билан биргаликда келгусидаги ушбу экранлар эгалари томонидан ёруғлик даражаси меъёрга келтирилмаган тақдирда, уларни мажбурий тартибда электр тармоғидан узиш режалаштирилмоқда", - дейди ташқи реклама лойиҳа офиси раҳбари Алихон Аҳмаджонов.
39views0replies
0

Комментарии