Поиск
RUUZ

Общество

Фарғона ва Сурхондарёда бола ўғрилари пайдо бўлгани ростми? — видео

Фарғона ва Сурхондарё ИИБлари тармоқларда тарқалган бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар маълумот берди.

2613views0replies
0

Видеодан кадр

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалмоқда. Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мазкур хабарлар вилоят ИИБ томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Натижада, ушбу хабарлар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканлиги маълум бўлган.. Айтишларича, Фарғонада ёш болани машинанинг орқасига солиб олиб кетмоқчи бўлибди мазмунидаги хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Аниқланишича, 2024 йилнинг 14 май куни Қўқон шаҳар Ободюрт кўчасида яшовчи вояга етмаган М.М. ушбу маҳаллада турар жойга эга бўлган қўшниси М.А.га тегишли уйнинг девор ва ойнасига тош отиб синдирган. Буни кўрган М.А. вояга етмаган шахсни қўрқитиб қўйиш мақсадида ўзига тегишли бўлган Nexia-2'нинг юкхонасига солиб, автомашинани ҳаракатлантирган. Шу пайтда М.М.нинг онаси В.Т. кўчага чиқиб, машинани тўхтатиб, фарзандини машинадан тушириб олган ҳамда ўртада ўзаро жанжал келиб чиққан.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юбориш чораси кўрилган.
Шунингдек, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ҳам тожикистонлик бола ўғриларини ушлашгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалганди. Вилоят ИИБ мазкур хабар асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканлигини маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўрганилганда, ушбу шахслар Молдова Республикаси фуқаролари бўлиб, хўжалик буюмларини сотиб юрганликларини маълум қилган ҳамда туман фуқаролари ўртасида келишмовчилик келиб чиққанлиги маълум бўлган.
2613views0replies
0

Комментарии