Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги "Фарход" бозорида сотувчилар ва Миллий гвардия ходимлари жанжаллашишди

Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилди.

242views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган Фарход бозори ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотаётган фуқаролар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Миллий гвардия Матбуот хизмати изоҳ берди.
Аниқланишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 15 май куни соат 11:00 атрофида "Фарҳод" деҳқон бозори ҳудудида содир бўлган. Унда бозор маъмурияти чақирувига асосан Миллий гвардия ва профилактика инспектори етиб келиб, ноқонуний ер усти савдоси билан шуғулланаётган фуқаролар билан тушунтириш ишларини олиб боришган.
Улар қаторида қулупнай сотаётган ва ушбу бозорда мунтазам жанжал келтириб чиқаришда ном таратган фуқаро Г.С. ва Б.М.лар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, атрофдагилар эътиборини ўзларига қаратган ҳолда жанжал кўтаришган.
Миллий гвардия ва профилактика инспекторининг огоҳлантиришига қарамасдан, жамоат жойидаги юриш-туриш қоидаларини менсимаган ушбу фуқаролар ўрнатилган тартибда ҳудудий профилактика инспекторининг хизмат хонасига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миллий гвардия ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу шахсларга нисбатан МЖтКнинг 183 ва 194-1-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир қилганликлари юзасидан, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига юборилди.
242views0replies
0

Комментарии