Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда вояга етмаган 2 нафар шахс бир эркакни калтаклашди

Мактаб ўқувчилари ҳеч бир сабабсиз эркак билан жанжаллашиб, уни дўппослашган.

1373views0replies
0

Видеодан кадр

Сурхондарёда мактаб ўқувчилари иккита болани калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди. 
Аниқланишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 9 апрель куни содир бўлган. 2006 йилда туғилган Б.Н. ва М.Н.лар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб 59-сонли умумий ўрта таълим мактабининг олдидаги йўлда ўзига олдиндан таниш бўлмаган 2001 йилда туғилган Х.Ж. билан ҳеч бир сабабсиз тортишиб, жанжаллашган.
Жанжал вақтида вояга етмаган Б.Н. ва М.Н.лар қўллари билан Х.Ж.ни дуч келган жойларига уриб, оёқлари билан юзига тепиб, тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган Б.Н. ва М.Н. ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
1373views0replies
0

Комментарии