Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда метрополитен ходими пора билан ушланди

У фуқаронинг ишончига кириб, уни ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган.

324views0replies
0

Маълум қилинишича, «Тошкент метрополитени» ДУК «Ҳаракат» хизмати ходими Х.Н. исмли шахс фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, уни 2 млн сўм эвазига ишга жойлаб қўйишга келишган. Натижада ундан 1 млн сўм миқдорда пора олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 
Х.Н. га нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ЖКнинг 168-моддасининг 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ўрнатилган тартибда ҳибсга олинган.

324views0replies
0

Комментарии