Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентдаги мактабда ёнғин содир бўлди

Мактаб биносининг иккинчи қаватидаги электр энергияси узатиш тармоғида қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган.

363views0replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча Тошкентдаги мактабда ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.
Жорий йил 15 май куни соат 14:37 атрофида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 209-сонли умумтаълим мактаби биносининг иккинчи қаватидаги электр энергияси узатиш тармоғида қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлган.
Воқеа содир бўлган жойга ёнғинга қарши кураш ва ўт ўчириш бўлинмаси ходимлари етиб келган ва ёнғин бартараф этилган. Ҳодиса содир бўлган жойда ҳеч ким жабрланмаган ва мактаб талафот кўрмаган.
363views0replies
0

Комментарии