• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 мая 2024

Андижонда Lacetti “пешеходдан” ўтаётган пиёдани уриб юборди — видео

Lacetti “яшил”дан ўтаётганда фуқаро пиёдалар йўлакчасидан кескин ўтиб юборган.

534
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Lacetti йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 2024 йил 13 май куни соат 15:00 лар атрофида Пахтаобод тумани “Тўпабжувоз” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган. 

2001 йилда туғилган Х.Ж. Lacetti’ни тартибга солинган чорраҳада светофорнинг “яшил” чироғида бошқариб кетаётиб, пиёдалар йўлакчасидан кескин ўтиб юборган 1983 йилда туғилган Б.Д.ни уриб юборган.

Натижада, пиёда “ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши” билан боғлиқ тан жароҳати олган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

534
0