• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 15 мая 2024

Самарқандда чуқур қазилиши натижасида қулаган уй бўйича маълумот берилди

Уй эгаси қанча зарар етганини маълум қилиб, ИИБга мурожаат қилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

15 мая 2024
1554
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда котлован қазилаётганда қўшнининг уйи қулаб тушгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан UzNews.uz'га Бош прокуратура маълумот берди.

Иш ҳужжатларга кўра, қулаган уйнинг эгаси Ҳасан Мурадуллаев ҳодисадан бир кун ўтиб, Пастдарғом тумани ИИБга қўшнисининг устидан ариза билан мурожаат қилган. 

Мурожаатга кўра, Ҳасан Мурадуллаев Пастдарғом тумани "Самарқанд" маҳалласи Самарқанд кўчасидаги уйи билан бир девор қўшниси Т.Бегматов ҳовлисида дўкон қуриш учун (чуқур) котлован қазилганлигини сабабли ўзи ва МФЙ раиси билан қурувчиларга котлован қазишни тўхтатишини сўраган. Аммо, қўшниси қазишдан тўхтамаган.

Натижада, 14 май куни соат 19:45 ларда Ҳасан Мурадуллаевнинг яшаш хонадони қулаб тушган. Мурадуллаевнинг билдиришича, унга 300 минг АҚШ доллари миқдорида моддий зарар етган.

Ҳозирда тўпланган ҳужжатлар юзасидан Пастдарғом туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 173-моддаси (мулкни қасддан нобуд қилиш ва унга зарар етказиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

15 мая 2024
1554
0