Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда аҳоли турар жойларига кириб келган айиқ отиб ўлдирилди

Йиртқич айиқ ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган.

414views0replies
1

Видеодан кадр

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги аҳоли турар жойига айиқ келиб қолганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Экология вазирлиги муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 15 май куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги "Жаннатмакон" МФЙ ҳудудига кутилмаганда айиқ келиб қолган. Йиртқич ҳайвон аҳоли турар жойларига кириб, инсонлар ҳаётига хавф туғдирган. Айиқни зарарсизлантириш жараёнида айиқ ИИБ ходимларидан бирига ташланган ва жароҳат етказган. Шу билан бирга 74-сонли мактаб ҳудудига кирган.
"Ҳолат кутилмаганда юз бергани, айиқнинг тажовузкор ҳаракат қилгани ва мактаб ўқувчилари ҳаётига хавф туғдирганлиги сабабли тезкор чора кўриш талаб қилинган ва йиртқич отиб ўлдирилган. Айиқ жароҳат етказган ИИБ ходими эса тиббий текширувдан ўтказилмоқда", - дейилади хабарда.
414views0replies
1

Комментарии