• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 15 мая 2024

Севган қизини яланғоч расмларини тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилган шахс ушланди

Гумонланувчи жабрланувчини бир неча маротаба уйига олиб бориб қўйиш орқали у билан танишиб олган ва маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган.

2201
0
UzNews.uz

Самарқанд шаҳрида яшовчи 27 ёшли Г.С. (аёл) мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яланғоч ҳолдаги видео ва фото тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 2 800 000 сўм талаб қилаётганлигини маълум қилган. Бу ҳақда ИИВ ТҚБ Киберхавфсизлик маркази Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшовчи 35 ёшли Н.Ж. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.Ж. аслида киракашлик билан шуғулланиши маълум бўлди. У жабрланувчи Г.С.ни бир неча бор уйига олиб бориб қўйиш орқали у билан танишиб олган.

Гумонланувчи Н.Ж., жабрланувчи Г.С. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини қўлга киритиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 2 800 000 сўмлик телефон қурилмаси ёки ушбу телефон қурилмасининг пулини талаб қилиб, мазкур пулларни олаётган вақтида Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2201
0