Поиск
RUUZ

Погода

Ўзбекистонда момақалдироқли ёмғир ёғиши, ҳароратнинг +13 даражагача пасайиши кутилмоқда

Ўзгидромет яқин кунларда ўзбекистонликларни об-ҳавонинг ёмонлашишидан огоҳлантирди.

227views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидрометнинг хабар беришича, 16 май, пайшанба куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади. Баъзида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси +18...+20 даражагача, кундузи +24...+26 даражагача бўлади. 
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳам ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13 даражагача, кундузи +14...+19 даражагача пасаяди.
227views0replies
0

Комментарии