Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда мерос учун онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди

Марҳума мероснинг 40 фоизини куёвига беришга ваъда бергани қотилликка сабаб бўлган.

1112views1replies
0

Видеодан кадр

2023 йилнинг ноябрь ойида судланувчи ва онаси ўртасида келишмовчилик юзага келган. Қизини турмушга берган марҳума она мероснинг 40 фоизини куёвига беришга ваъда бергани бунга сабаб бўлган. Бу ҳақда Замон информацион дастурида маълум қилинди.
Маълум бўлишича, она қизининг эрига уй ва автомашина совға қилишини эшитган ўғил бундан ғазабланади. Ўғил ухлаб ётган онасининг танасига бир неча бор пичоқлаган. Ўғил қўшни хонага ўтаётганда инграган овозни эшитиб, орқасига қайтади. Ортга қайтган ўғил жон талвасасида ётган аёлнинг бўйин соҳасига бир неча марта пичоқ санчади. Шундай қилиб 58 ёшли она ўз ўғли томонидан ваҳшийларча ўлдирилади.
Суд ҳукмига кўра, ўғил ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
1112views1replies
0

Комментарии