• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 15 мая 2024

Тошкентдаги мактабларнинг бирида мактаб қоровули ва фуқаро муштлашди

Фуқаро автотранспорт воситаси билан рухсатсиз, ўзбошимчалик билан мактаб ҳудудига киргани ва қоровулни ҳақорат қилгани жанжалга сабаб бўлган.

2993
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳридаги мактабларнинг бирида мактаб қоровули ва фуқаро ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 50-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида содир бўлган.

Унда мактаб ошхонасида ишловчи фуқаро Н.А. шахсий автотранспорт воситаси билан рухсатсиз, ўзбошимчалик билан мактаб ҳудудига кирган. Ушбу ҳолатни кўрган мактаб қоровули фуқарони мактаб ҳудудига автомашина билан кириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантириб, машинани олиб чиқишини талаб қилган. Фуқаро Н.А. эса қоровулнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уни ҳақорат қилган ва унга фаол қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг, мактаб қоровули фуқаро Н.А.га нисбатан куч ишлатишга мажбур бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ИИО томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2993
0