• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 мая 2024

Қўқонда МЧЖ масъуллари 19 киши номига ноқонуний автокредит олиб, пулларини "еб юборди"

Улар тижорат банкларидан бирининг филиалларида тил бириктириб, 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришишган.

168
0
UzNews.uz

Қўқон шаҳрида 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар қилди. 

Қайд этилишича, фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришишган. Улар ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

168
0