Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги кинотеатрда севган қизига шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит 5 суткага қамалди

“Жаннат оналар оёғи остида” фильми намойиши вақтида севган қизига ҳар-хил шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит жазоланди.

2494views1replies
0

Иллюстрация

2024 йил май ойининг 14 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида шаҳвоний шилқимлик қилиш ҳуқуқбузарлигига оид иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири Олий суддаги маълумотларга таяниб, хабар қилди.
Суд ҳужжатларига кўра, 24 ёшли йигит Тошкентдаги истироҳат боғидаги кинотеатрда “Жаннат оналар оёғи остида” фильми намойиши вақтида ён ўриндиқда ўтирган 24 ёшли қизга ҳар-хил шаҳвоний ҳаракатлар қилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан судга кинотеатр хавфсизлик бўлими бошлиғи мурожаат қилган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар йигит юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ўша куни келажакда турмуш қурмоқчи бўлган қизи билан кинотеатрга тушганини, уни соғингани туфайли эҳтиросга берилиб кетганлигини, қиз унга “жамоат жойидамиз бу ишимиз тўғри эмас” деганини, шунга қарамасдан унга тегинганини айтиб, енгиллик беришни сўраган.
Судда қиз ҳуқуқбузар йигит билан келажакда турмуш қурмоқчи бўлганлиги учун ариза билан мурожаат қилмаганини айтиб, енгиллик беришни сўраган.
Суд қарорига кўра, йигит МЖтКнинг 41-1-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
2494views1replies
0

Комментарии