Поиск
RUUZ

Общество

Фарғона вилояти ҳокими Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига 50 млн сўмдан мукофот пули берди

Вилоят раҳбари футболчиларга эришган ютуқлари учун миннатдорлик билдириб, бўлажак Олимпия ўйинларида омад тилади.

92views0replies
0

Фарғона вилояти ҳокимлиги

Мукофотланган футболчилар орасида дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиев, ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев, ярим ҳимоячи Диёр Холматов ва ҳужумчи Отабек Журакўзиев, шунингдек, Жасур Жалолиддинов ҳамда Ҳусайн Норчаевга ҳам вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда 50 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди.
Вилоят раҳбари футболчиларга эришган ютуқлари учун миннатдорлик билдириб, бўлажак Олимпия ўйинларида омад тилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида кумуш медални қўлга киритиш билан бирга шу йили ёзда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги олимпия ўйинлари йўлланмасини ҳам нақд қилган эди.
92views0replies
0

Комментарии