Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда бегона аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

25 ёшли йигит ўзига нотаниш бўлган аёлнинг турли жойларидан қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.

310views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири Олий суддаги маълумотларга таяниб хабар қилди.
Суд ҳужжатларига кўра, 11 май куни соат 13:00 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 16-мавзе 16-уй олдида 25 ёшли судланувчи ўзига нотаниш бўлган аёл Г.И.нинг турли жойларидан қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган.
Шундан сўнг, воқеа жойига етиб келган ИИО ходимлари фуқарони ИИБга таклиф қилишганида, у ички ишлар органи ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланган.
Суд қарори билан йигитга нисбатан МЖтКнинг 34-моддаси тартибида узил-кесил 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
310views0replies
0

Комментарии