• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 мая 2024

Самарқандда ўқувчи йигит бир нечта йигитлар томонидан дўппосланди — видео

Ака дўстлари билан бориб, укасини урган йигитни дўппослади.

1680
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 май куни Пайариқ тумани "Қумчуқ" маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2007 йилда туғилган бола ҳамда туманнинг "Гўзал" маҳалласида яшовчи вояга етмаган 2008 йилда туғилган бола ўртасида дўкон ичида ўзаро тортишув юзага келган. Натижада, улардан бири мактабга бориб, ўзининг 9-синф акасини ёрдамга чақириб келган. Акаси укасини тарафини олиш мақсадида ўртоқлари билан келиб, укаси билан жанжаллашган болани дўппослаган.

Ушбу ҳолат дўкон ичидаги кузатув камераларига муҳрланиб қолган. Жанжалда иштирок этган шахслар ёки уларнинг яқинлари томонидан ИИБ ёки тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилинмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1680
0