Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билиши шарт — Алишер Қодиров

"Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров Россия Давлат Думаси спикери билдирган фикрга муносабат билдирди.

382views3replies
2

Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин Россияга ишлаш учун келаётганлар рус тилини билиши ва мамлакат анъаналарини, маданиятини ҳурмат қилиши керак дея фикр билдирганди. Унга жавобан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, "Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров муносабат билдирди.
"Сўзсиз, Россияга ишга бораётганлар рус тилини билишлари шарт, лекин бу Ўзбекистонда яшаётган русларни ўзбек тилини билишлари шарт эмас дегани эмас! Ўзбекистонда яшаётган барча миллатли ватандошлар ўзбек тилини билишлари шарт", - деб ёзган Алишер Қодиров ўзининг Telegram'даги шахсий саҳифасида.
Унинг айтишича, қонунларимизда босқичма-босқич боғча ва бошланғич таълимда бошқа миллатли ватандошларга ўз она тили ва қадриятларини ўрганишига шароит яратиш билан бир қаторда, ўзбек тили мажбурий ўрганадиган тил сифатида белгиланиши керак. Ўзбек тилини билмайдиган инсон нафақат давлат хизматида ишлаши, балки давлат хизматларидан фойдаланиши ҳам мумкин бўлмай қолишига эришишимиз керак.
382views3replies
2

Комментарии