Поиск
RUUZ

Общество

“Сўнгги қўнғироқ” куни ўқувчилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғларига бориши тақиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди.

201views0replies
0

Sputnik/Зафар Халилов

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди. 
Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари жорий йилнинг 25 май куни соат 8:00 дан 9:00 га қадар ташкил этилиб, мактаб ўқувчилари сонидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 1-, 4-, 9-, 11-синф ўқувчилари жалб этилади.
Қайд этилишича, 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:
— турли ресторан ва кафелар, хонадонларда “Битирув оқшомлари”ни ўтказиш, босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишда, таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш борасида ўқувчи ва битирувчилар ҳамда уларнинг ота-оналаридан турли хил пул маблағларини йиғиш;
— битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш.
— ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.
201views0replies
0

Комментарии