Поиск
RUUZ

Общество

Наманганда "КамАЗ" 6 ёшли болани уриб кетди — видео

Чорраҳадан ўтаётган 30 йиллик тажрибага эга "КамАЗ" ҳайдовчиси велосипеддаги 6 ёшли болакайни уриб кетди. Бола вафот этди.

244views0replies
0

Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ хабарига кўра, Тўрақўрғон тумани "Ўрда" маҳалласи Бобур кўчасининг ички йўлида 30 йиллик ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган "КамАЗ" ҳайдовчиси машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг ўнг тарафидан чиқиб келган 2018 йилда туғилган болани уриб кетган. 
Ҳодиса оқибатида, болакай бош мия ёпиқ шикасти, калла суяклари ёпиқ синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган.

"Чорраҳага келганимда бир тарафдан машиналар келиб қолди. Машиналардан бири келди ва мен ҳам шу тарафга ўтаман деган ишорани кўрсатди. Кейин, йўлни бўшатиш мақсадида машинани ҳаракатлантирдим. Ўнг тарафга қарадим ҳеч ким йўқ эди. Ҳаракатланишим билан шу нарса содир бўлди. Билиб, билмай шу ҳодиса содир бўлди. Боланинг оиласидан ёлвориб кечирим сўрайман, кечирим сўрашдан бошқа иш келмайди қўлимдан", - дейди ҳайдовчи.

244views0replies
0

Комментарии