Поиск
RUUZ

Криминал

Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевга суд ҳукми ўқилди

У ўз рафиқаси Салтанат Нукеновани ўлдиришда айбдор деб топилган.

864views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевни рафиқаси Салтанат Нукенованинг ўлими билан боғлиқ хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Суд собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевни рафиқасини ўлдиргани учун 24 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда КазТг сайти хабар қилди. 
Маълум қилинишича, Бишимбаев ўта шафқатсизлик ва қийноқлар билан қотиллик содир этиш моддалари бўйича айбдор деб топилган. Жиноятни яширганликда айбланаётган Бишимбаевнинг амакиваччаси Бахитжан Байжанов 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бишимбаев ўзининг сўнгги сўзида айбдор эканини, бироқ жиноятни қасддан қилмаганини маълум қилган.
2023 йилнинг 8 ноябрь куни кечқурун Бишимбаев «Бау» ресторанида рафиқаси билан жанжаллашиб қолган. Эркак илк бор Салтанат Нукеновани ҳожатхонада, кейин эса лифтдан чиқишда урган. Шундан сўнг, собиқ вазирнинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи рестораннинг ВИП кабинасида диванга ётиб ухлаб қолган. Бишимбаев уни пиджаги билан ёпиб, ёнига ётиб ухлаган. Эртаси куни Бишимбаев хотинини ётган жойида ташлаб, иш билан ресторандан чиқиб кетган. У 9 ноябрь куни кечқурун Нукенованинг юзи ва танаси совуқ эканлигини пайқагач, тез ёрдам чақирган. Шифокорлар аёлнинг бир кун аввал ўлганини аниқлашган.
Маълумот ўрнида, Бишимбаев 2016 йилда бир неча ой давомида Қозоғистон иқтисодиёт вазирлигини бошқарган. 2018 йилда у коррупция бўйича айбланиб, 10 йилга қамалган, аммо бир ярим йил ўтганидан кейин жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинганди.  
864views0replies
0

Комментарии