Аввалроқ, Самарқандда Осиё хотин-қизлар форуми ўтказилаётганлиги ҳақида хабар қилган эдик.
Форум доирасида Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева барқарор ривожланиш бўйича белгиланган 17 ta мақсад ичида гендер тенгликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилиши лозимлигини қайд этди.
"Осиё қитъаси мамлакатлари хотин-қизлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни таъминлаш борасида ўзининг бой тажрибасига эга. Шунинг учун ҳам биз– Осиё давлатларининг етакчи хотин-қизлари, мазкур соҳадаги мавжуд муаммо va масалаларни кўриб чиқиш, бир-биримиздан ижобий тажрибаларни ўрганиш, барчамиз учун бирдек муҳим бўлган қарорларни қабул қилиш va дўстона муносабатларни ўрнатиш мақсадида бу ерга йиғилдик",- дейди Сенат раиси.
Таъкидланишича, гендер тенглик сиёсатини тўғри йўлга қўйиш ва уни тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2030 йилга қадар мўлжалланган гендер Стратегияси қабул қилинган. Уни барча соҳа va тармоқларга жорий қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.