Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 22 ёшли ҳайдовчи тўхташ ишорасини берган ЙПХ ходимини уриб юборди — видео

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини қасддан бажармасдан уни уриб юборган.

2457views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 12 май куни соат 19:20 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор туманига хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори Ҳумоюн Шарипов ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтида Лутфий кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган BYD автомашинаси ҳаракат давомида шубҳа уйғотганлиги сабабли ҳуштак ва жезл ёрдамида тўхташ ишорасини берган.
Бироқ, 2002 йилда туғилган ҳайдовчи О.А. (ҳайдовчилик гувоҳномаси мавжуд эмас) ЙПХ инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, 150-200 метр ўтиб ортга қайрилиб олган вақтида, ЙПХ инспектори қайта тўхташ ишорасини бериб, автомашиналар ҳаракатини тўлиқ тўхтатган.
О.А. ИИО ходимининг қонуний талабларини қасддан бажармаган ҳолда, ЙПХ инспекторини устига машинасини ҳайдаб, уни уриб юборган. Натижада, ЙПХ инспектори Х.Шарипов "Иккала сон суяги синиши" ташхиси билан касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2457views0replies
0

Комментарии