Поиск
RUUZ

Политика

"Бугунги кунга келиб қиз болани ўқитмаслик, уйда ўтириши керак деган стереотипларга барҳам берилмоқда" — Танзила Нарбаева

Олий Мажлис Сенати раиси Осиё аёллар форуми доирасида тараққиётнинг юксак даражасига эришишда аёлларнинг ролини, уларнинг катта ҳиссасини инкор этиб бўлмаслиги хусусида тўхталди.

74views0replies
0

Бугун, 13 май куни Самарқанд шаҳрида “Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув” мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилмоқда. Форум икки кун давом этади.
Унда 30 дан ортиқ хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар, 40 нафардан ортиқ хорижий давлатларнинг мамлакатдаги ваколатхоналари ҳамда хорижий ташкилотлар вакиллари жами 400 га яқин вакиллар, фаол хотин-қизлар иштирок этмоқда.
Форум доирасида Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева нутқ сўзлаб, мамлакатда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталди.
"Биз ўз иқтисодиётимиз ривожланишини хотин-қизлар тадбиркорлигисиз тасаввур эта олмаймиз. Уларга берилаётган имкониятлар туфайли сўнгги йилларда тадбиркор аёллар сони икки баробарга ортиб, 200 мингдан ошди. Аёлларни касб-ҳунарга ўқитиш, уларга имтиёзли шартлар асосида кредитлар ажратиш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда"- дейди Танзила Нарбаева.
Қайд этилишича, олий таълим муассасаларида ўқиётган олаётган талабаларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этмоқда.
Шунингдек, аёллар шу пайтгача анъанавий бўлган таълим, тиббиёт, тикувчилик йўналишларидан ташқари рақамли иқтисодиёт, информацион технологиялар каби илғор натижалари халқаро даражада муносиб эътироф этилаётганига ёрқин мисол бўла олади.
"Бизнинг мақсадимиз – ўз тажрибаларимиз билан ўртоқлашиш, халқаро ташкилотларнинг бу борадаги замонавий ёндашувларини ўрганиш ҳамда Самарқанд Декларациясини қабул қилишдан иборатдир,- дея таъкидлади Сенат раиси.
74views0replies
0

Комментарии