Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида 3,5 млрд АҚШ долларлик дастур меморандуми имзоланди

Дастурда “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ бўлган лойиҳалар ўрин олган.

80views0replies
0

t.me/MIIT_Uz

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 4-5-май кунлари Тбилиси шаҳрида Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 57-йиллик йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги хабар бермоқда. 
Тадбир доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Хуррам Тешабаев ва ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков умумий қиймати 3,5 млрд АҚШ долларлик 2025-2027 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш бўйича меморандумни имзоладилар.
Дастурда ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ва “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ бўлган лойиҳалар ўрин олган.
80views0replies
0

Комментарии