• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 мая 2024

Тошкент вилоятида қайинукасининг турмуш ўртоғига шаҳвоний шилқимлик қилган эркак қамалди

Эркак қайинукасининг аёлига қараб ўзининг жинсий аъзосини ушлаб, ҳар хил ножўя ҳаракатлар қилган ва ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган.

978
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 3 май куни Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судида ҳуқуқбузар С.А.га нисбатан иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, шу йилнинг 2 май куни соат 14:00 атрофида С.А. маст ҳолда қайинукасининг турмуш ўртоғи Л.Ш.га қараб, ўзининг жинсий аъзосини ушлаб, ҳар хил ножўя ҳаракатларни қилиб, шаҳвоний шилқимлик қилган ҳамда ҳолат юзасидан етиб келган ИИО ходимларининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва шахсини аниқлаш мақсадида ИИБ биносига бориш каби қонуний талабларини бажармасдан, уларга қаршилик кўрсатган.

Суд ҳукмига кўра ҳуқуқбузар С.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан юритилган маъмурий қисми МЖтКнинг 271-моддасига асосан тугатилган.

С.А. МЖтКнинг 194-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилди ва унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

978
0