Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади

Зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

75views0replies
0

Иллюстрация

Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга маҳалла даражасида кўрсатиладиган хизматлар йўқ. Туман даражасидаги амалий ёрдам сифати ҳам юқори эмас. Бу ҳақда 3 май куни Президент Шавкат Мирзиёевга тақдим қилинган ижтимоий хизматлар тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимотида маълум қилинди.
Қайд этилишича, зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, маҳалла даражасида ижтимоий ходим, профилактика инспектори ва хотин-қизлар фаоли томонидан тазйиқ ҳолати ўрганилиб, доимий кузатиб борилади. Туман миқёсида “Инсон” марказларида ҳимоя ордери талаб қилмасдан психологик, ҳуқуқий ва бошқа турдаги ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Шифохоналарнинг шошилинч бўлимларида бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади.
Вилоят даражасида реабилитация марказларида ариза талаб этмаган ҳолда ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ 6 ойгача бошпана ва чуқур реабилитация қилиш учун психологик ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатилади.
Бундан ташқари, таълим ва меҳнат муносабатларида зўравонликнинг олдини олиш чоралари ҳам кўрилади. Бунда ҳимоя ордерини бериш билан бир вақтда зўравонни тузатиш дастури ишлаб чиқилади ва “Инсон” маркази билан келишган ҳолда амалга оширилади. Ички ишлар органлари томонидан зўравонларнинг реестрини юритиш тартиби жорий этилади. Зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар стандарти ишлаб чиқилади. Бу соҳада нодавлат нотижорат ташкилотлари ривожлантирилади.
75views0replies
0

Комментарии