Поиск
RUUZ

Реклама

Modera Towers ҳашаматли хонадонлар учун 15% чегирма эълон қилди

Харидорларни шинам ва қулай хонадонлар, 6-қаватда жойлашган футуристик ҳовли ва эксклюзив совғалар кутмоқда.

54views0replies
0

101 метрли Modera Towers осмонўпар биноси премиум даражадаги ҳаёт ҳақидаги тасаввурларни ўзгартириб юборди. Мажмуа Тошкентнинг ҳеч қайси турар жой мажмуасида учрамайдиган барча нарсаларни ўзида жамлаган: ҳашаматли хонадонлар, ноёб муҳандислик ечимлари, 30 метр баландликдаги футуристик ҳовли ва биринчи даражали хизмат кўрсатиш.
Modera Towers да чироқлар ҳеч қачон ўчмайди. Электр энергиясида узилишлар рўй берса, захира қуввати 48 соатгача етади.
Мажмуада биринчи дақиқаларданоқ резидентлар ҳашаматли муҳитга шўнғиб кетишади. Автомобилингизга тўхташ жойи қидиришга ҳожат қолмайди: хушмуомала валет резидент автомобилини кутиб олади, уни ерости автотураргоҳида қолдириб, калитларни консьерж орқали қайтаради. Бундай хизмат даражасини ҳатто 5 юлдузли меҳмонхоналарда ҳам учратиш қийин.
Лобби дизайн студиясининг муаллифлик эскизлари бўйича яратилган. Пардозлаш ишлари учун юқори сифатли материаллар, яъни табиий тош, металл қотишмаси ва оникс қўлланилади.
Хонадонингизга кўтарилиш учун OTIS компанияси томонидан тақдим этилган лифтдан фойдаланишингиз мумкин. Ушбу бренднинг лифтлари машҳур Бурж Халифа ва Эйфель минораларида ўрнатилган.
Мажмуадаги турар жой кўчмас мулки 6 қаватдан 21 қаватгача жойлашган. Юқорига кўтарилиш орқали резидентлар мегаполис шовқинидан узоқ бўлиб, янада тоза ҳаводан баҳра олишади.
Хонадонларнинг майдони 26 квадрат метрдан бошланади.
Панорамали деразалар ва «ақлли уй» тизимига эга шоурум-хонадонлар
Панорамали деразалар ва «ақлли уй» тизимига эга шоурум-хонадонлар
Modera Towers деразаларидан намоён бўлувчи пойтахтнинг ажойиб манзараси
Modera Towers деразаларидан намоён бўлувчи пойтахтнинг ажойиб манзараси
Modera Towers даги энг яхши хонадонлар тепада жойлашган. 101 метр баландликда шахсий лифт ва террасали икки қаватдан иборат пентхауслар мавжуд.
Modera Towers даги пентхаус террасаси кўринишга эга бўлади
Modera Towers даги пентхаус террасаси кўринишга эга бўлади
Мажмуанинг яна бир ўзига хос жиҳати – тахминан 30 метр баландликда жойлашган футуристик ҳовлидир. Ҳовлида болалар майдончалари, дам олиш зоналари, фавворалар ва кўкаламзор жойлар мавжуд.
5-қаватда резидентлар ҳордиқ чиқариши учун инфратузилма мавжуд. Бу ерда фитнес-зал, спа, очиқ ва ёпиқ бассейнлар, шунингдек, дам олиш зонаси ташкил этилган.
Modera Towers осмонўпар биноси фақат алоҳида тоифадаги инсонлар учун мавжуд бўлган эксклюзив шартларни таклиф этади. Бу ерда бахтли ҳаёт, мириқиб дам олиш ва самарали меҳнат қилиш учун барча нарса муҳайё.
Мажмуанинг расмий очилишига қадар Modera Towers даги турар жой кўчмас мулкида 15% гача чегирмалар мавжуд. VIP захирадаги хонадонлар, шунингдек, тижорат ва офис бинолари сотувга қўйилган.
Қўшимча маълумот учун:
Телефон: 94 000 77 77
Instagram: @moderatowers
Реклама ҳуқуқи асосида
54views0replies
0

Комментарии