Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида бир йил ичида 11 поғона пастлади

Мамлакатда сўз эркинлиги ёмон аҳволда дея баҳоланмоқда. Дунё бўйича сўз эркинлиги рейтинги эълон қилинди.

102views0replies
0

UzNews.uz

World Press Freedom Index халқаро ташкилоти матбуот эркинлиги бўйича 2024 йилги рейтингда Ўзбекистон 11 поғона пастлаб, 180 ўриндан 148-ўринни эгаллади. Мамлакатда оммавий ахборот воситалари эркинлиги билан боғлиқ вазият “жуда оғир” дея баҳоланган
"Расмийлар оммавий ахборот воситалари ва ҳукумат билан яқин алоқага эга бўлган каттароқ обуначига эга блогерлар гуруҳи устидан катта назоратга эга. Бир томондан, "Исломий давлат" террорчилик гуруҳига яқин ҳаракат ва иккинчи томондан, қисман сургунда бўлган миллатчи гуруҳдан иборат ҳақиқий мухолифат тақиқланган", - дейилади баёнотда.
Ҳисоботда ёзилишича, расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув кенг тарқалган. Ўз мустақиллигини сақлаб қолиш учун айрим маҳаллий интернет нашрлар жиноий жавобгарлик ва катта жаримага тортилиш хавфи остида ОАВ сифатида расман рўйхатдан ўтишни истамайди.
Қайд этилишича, Марказий Осиё минтақасида матбуот эркинлиги билан боғлиқ вазият умуман ёмонлашган. Минтақада энг яхши кўрсатгиз Қирғизистонда деб топилган. У 2023 йилдан бери ўз ўрнини йўқотмасдан, 120-ўриндан жой олган. Тожикистон 2 поғонани йўқотиб, 153-ўринни эгаллади. Туркманистон 175-ўринда турган бўлса, Қозоғистон 8 поғонани йўқотиб, 142-ўринни эгаллади. Қўшни Афғонистон (178-ўрин) эса дунёдаги сўз эркинлиги энг паст бўлган учликдан жой олган.
Маълумот учун, ҳисоботда дунё бўйича Норвегияда сўз эркинлиги энг яхши кўрсаткичда экани қайд этилган.
102views0replies
0

Комментарии