• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 мая 2024

Тошкентда 8-синф ўқувчилари дарс вақтида қарта ўйнади — видео

Ўқувчиларнинг ота-оналари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли тарзда чора кўрилди.

534
0
Видеодан кадр

Тошкентда мактаб ўқувчилари синфда қарта ўйнагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Аниқланишича, ҳолат жорий йилнинг 23 апрель куни Юнусобод туманидаги 235-сонли умумтаълим мактабида 8-"Б" синф ўқувчилари томонидан тарих фани дарси чоғида содир этилган. Дарс жараёнига халақит қилиб, "қартабозлик" қилган тўрт нафар ўқувчи ва уларнинг ота-оналари мактабга чақиртирилиб, Миллий гвардия, ИИБ ходимлари, психолог ҳамда мактаб маъмурияти иштирокида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилган.

Ўқувчиларнинг ота-оналарига МЖтКнинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди. 8-"Б" синф раҳбари Н.Б.га нисбатан интизомий чора кўрилди.

534
0