Поиск
RUUZ

Криминал

Бухорода 6 йил олдин одам ўлдирган шахс ушланди

Марҳумнинг жасади 18 марта пичоқланган ҳолда ёнғин юз берган уйидан топилган.

272views0replies
0

tergov.uz / Иллюстрация

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 24 апрель куни соат 01:15 атрофида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмига шошилинч хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, Турди Фароғий кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин юз бергани, ёнғин бартараф қилинганида, хонадон меҳмонхонасидан, шу уйда яшаган фуқаронинг жасади танасининг турли жойларида жами 18 та санчилган-кесилган жароҳатлар билан аниқланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «Ж» банди, 173-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўша вақтда бир қатор тезкор техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилган бўлса-да, жиноятни фош этиш бўйича аниқ натижаларга эришилмаган.
Жорий йил бошидан вилоят ИИБ бошлиғининг алоҳида фармойиши асосида ўтган йилларда содир этилиб, фош этилмасдан қолаётган жиноят ишлари бўйича тезкор суриштирув тадбирларни тиклаш ва фош этиш бўйича алоҳида чора тадбирлар белгиланди.
Олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир қилган шахс аниқланди.
Айбланувчининг кўрсатмаларини воқеа жойида текшириш тергов ҳаракати ҳамда гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосан, жиноят содир қилганликда гумон қилинган шахснинг айби тўлиқ исботланиб, жиноят иши юзасидан тўпланган ҳужжатлар жазонинг муқаррарлигини таъминлаш учун ЖИБ Бухоро шаҳар судига юборилди.
272views0replies
0

Комментарии