Поиск
RUUZ

Криминал

Сўнгги 1 ойда қарийб 59 млрд сўмлик табиий газ ва электр энергияси талон-торож қилинган

Энг кўп Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган.

51views0replies
0

t.me/Energoinspeksiya

Ўзэнергоинспекция Матбуот хизматининг хабар беришича, сўнгги 1 ойда айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида давлат манфаатларига 58 млрд 846 млн сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди.
Жорий йилнинг апрель ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзэнергоинспекция" ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 539 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди.
"39 млрд 518 млн сўмлик электр энергияси (41 млн 241 минг киловатт-соат) ва 19 млрд 328 млн сўмлик табиий газ (12 млн 883 минг метр куб) талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 58 млрд 846 млн сўмлик зарар ундиришга қаратилди", - дейилади хабарда.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
51views0replies
0

Комментарии