Жорий йилнинг 2 май куни Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Матбуот котиби Ахрор Бурханов маълум қилди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибути Республикасининг БМТдаги доимий вакили Mohamed Slad Doulaeh имзолади.

Мазкур дипломатик муносабат БМТ Низомининг принцип ва вазифалари, халқаро ва шартномалар, хусусан, тинчлик ва хавфсизликни, давлатлар ўртасидаги тенгликни, мустақилликни, ҳудудий яхлитликни ба бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмасликни қўллаб-қувватлаган ҳолда амалга оширилди.
Маълумот ўрнида, Шарқий Африкада жойлашган ушбу давлат Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 149-давлат ҳисобланади.