Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 260 гектар ер майдонини $400 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи ҳужжатларни кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали пул эвазига тайёрлаб беришга ваъда берган.

92views0replies
0

ИИВ

Жорий йилнинг 29 апрель куни Зангиота туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1985 йилда туғилган "ЧИРЧИҚ ШАҒАЛ САРАЛАШ" МЧЖ директори 1981 йилда туғилган фуқарога Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида ғаллачилик-чорвачилик йўналишида ажратилган 260 гектар бўш ер майдонини 400 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ҳужжатларни кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали пул эвазига тайёрлаб беришга ваъда қилиб, олдиндан бўнак тариқасида 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Гумонланувчи ЖПКнинг 224-моддаси тартибида ушланиб, ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг Зангиота тумани бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди ва 28,211-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
92views0replies
0

Комментарии