Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида 18 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланади

Лойиҳалар фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва "яшил" энергетика соҳаларига таъсир қилади.

68views0replies
0

president.uz

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 2 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун Ўзбекистонга келган Саудия Арабистони энергетика вазири шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.
Учрашувда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, Ўзбекистонда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Бугунги кунда қўшма лойиҳалар портфели 30 миллиард доллардан ошди.
Бу галги форум доирасида "яшил" энергетика, инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида 18 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланади.
Шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда янги лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги қайд этилди.
68views0replies
0

Комментарии