Поиск
RUUZ

Общество

Коммуннал тўловлардан қарзи бўлган уй эгалари электр энергиясидан ўчирилади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, президент топшириғига биноан ишлаб чиқилган ушбу тартиб вилоятлардан бирида ҳам жорий этилиши мумкин.

341views0replies
0

АОКА

Навоий шаҳрида тажриба тариқасида кўп қаватли уйларда фойдаланиш харажатлари бўйича қарзи бор хонадон эгаларининг электр таъминоти узилади. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов бугун АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу тартиб давлат раҳбари топшириғига биноан ишлаб чиқилган. Бугунги кунга келиб, тегишли биллинг тизими ишлаб чиқилди ва янги тартибни жорий этиш учун электр тармоқлари билан интеграция якунланди.
"Нега Навоий шаҳри танланди? Гап шундаки, вилоят аҳолисининг тўлов қобилияти бошқа ҳудудларга нисбатан юқори. Бироқ, янги тартибни амалга ошириш учун тегишли қонунга ўзгартиришлар киритиш керак. Ҳозир Энергетика вазирлиги бу борада иш олиб бормоқда", - дейди Шерзод Ҳидоятов.
Шунингдек, у авваллари чиқиндиларни йиғиш учун тўловни электр энергияси билан боғлаш режалаштирилганлигини ёдга олди. Бироқ, тегишли қонунни ишлаб чиқиш жараёнида бу йўналишдаги ишлар тўхтатилди.
"Бир бинода 50 та хонадон бўлиб, шундан 40 таси ўз вақтида тўловни амалга оширса, ва қолган 10 та хонадон тўловларни амалга оширмагани учун қолган 40 та хонадон эгалари у хизматни кўрсатишни жойига қўйилмаслиги сабабли нимага улар бу хизматдан фойдалана олмаслиги керак? Ҳамма ўз вақтида тўлаши керак, деб ўйлайман. Биз кўп қаватли уйларда яшовчиларга хизмат кўрсатишни хоҳлаймиз, аммо тўлов билан боғлиқ кўплаб муаммолар мавжуд. Бундай муаммоларни бартараф этиш мақсадида тартиб жорий этилмоқда", - дейди Шерзод Ҳидоятов.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғи билан кўп қаватли уйларда мажбурий ажратмаларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланган эди.
Тўловлар миқдори бинодаги қаватлар сонига ва лифтнинг мавжудлигига боғлиқ ва бошқарув компаниялари томонидан оширилиши мумкин.
Мажбурий бадаллар ёки тўловлар миқдори тасдиқланган нархлардан паст бўлмаслиги керак.
341views0replies
0

Комментарии