Поиск
RUUZ

Самарқандда Сobalt ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Мактаб ўқувчиси йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтаётган бўлган.

565views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 17:00 атрофида Самарқанд шаҳар Ўзбекистон кўчасида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган вояга етмаган 2009 йилда туғилган 8-синф мактаб ўқувчисини уриб юбориб, ЙТҲ содир этган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ натижасида вояга етмаган мактаб ўқувчиси тан жароҳатлари олиб РШТЁИМСФга ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
565views0replies
0

Комментарии