Поиск
RUUZ

Экономика

“Росатом” ва “Ўзатом” Жиззахда атом электр станциясини қуриш бўйича шартнома тайёрламоқда

Россия томони кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёрлигини билдирди.

87views0replies
0

strana-rosatom.ru

Россия томони Жиззахда кам қувватли атом электр станциялари лойиҳаларини таклиф қилишга тайёр. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари Денис Мантуров маълум қилди, дея хабар бермоқда “Росатом”. 
Унинг сўзларига кўра, қурилиш учун Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида жой танланган. Муҳандислик тадқиқотлари якунланган ва унинг атом электр станциясини қуришга яроқлилиги тасдиқланган. Бундан ташқари, лойиҳанинг оптимал техник конфигурацияси аниқланган.
Айни пайтда буюртмачи ва халқаро экспертлар билан биргаликда атом электр станциясини Ўзбекистон энергетика тизимига интеграциялашнинг техник масалалари ўрганилмоқда, шунингдек, иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда сув сарфини камайтириш ва электр энергиясини максимал даражада ишлаб чиқариш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
АЭС ВВEР-1200 реакторларига эга иккита III+ авлод блокидан иборат бўлади. Уни ишга тушириш 2033 йилга мўлжалланган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 11 миллиард долларга баҳоланмоқда.
87views0replies
0

Комментарии