Бугун, 29 апрель куни футбол бўйича Олимпия терма жамоалари ўртасида Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё кубоги ярим финал босқичида Ўзбекистон ва Индонезия олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.
Ушбу баҳсда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси рақибларини 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратишди ва Парижда бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу учрашувда киритилган голларга Ҳусайн Норчаев ва Прамата Арнан (автогол) муаллифлик қилишди.
Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги финал босқичи 3 май куни "Jassim Bin Hamad" майдонида ўтказилади.