Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда 11-синф ўқувчиси машинада икки талабани уриб юборди — қурбон бор

2007 йилда туғилган йигит тоғасининг автомобилини яширинча ҳайдаб, бир талабанинг ўлимига сабабчи бўлди.

714views0replies
0

Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ хабарига кўра, жорий йилнинг 20 апрель куни соат 18:40 ларда Янги Наманган туманида яшовчи 2007 йилда туғилган 11-синф ўқувчиси тоғасининг номида бўлган Lacetti'ни "Еттинчи Мингчинор" кўчасида бошқариб, тажрибасизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши тарафига ўтиб кетган. Натижада, йўлнинг чап тараф четида турган икки талабани уриб юборган. 
Ҳодиса оқибатида, йигитлардан бири енгил тан жароҳати олган. Иккинчиси эса кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай вафот этган.
"Хабарни телефон орқали эшитиб, "шокка" тушиб қолдим. Машина укамники эди. Ўғлим бу машинани беркитиб, минишини билмасдим. Беркитиб, миниб кетган экан", - дейди ҳайдовчи йигитнинг онаси.
714views0replies
0

Комментарии