Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкентда янги Cucucina итальянча ресторани очилди

Янги лойиҳа ўзида ҳақиқий Италия элементларини намоён қилган: интерьердан бошлаб таомларгача. Биз ресторан асосчиси Александр Орлов билан ушбу ресторанни очиш ғояси ва яқин вақтда Тошкентда қандай лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилаётгани ҳақида суҳбатлашдик.

190views0replies
0

Тошкентда Sun Group холдинги асосчиси, таниқли ресторатор Александр Орловнинг итальянча Cucucina ресторани очилди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари яхши кўрадиган TOKU, «Тануки», «Такахули» ва «Хорошая Девочка» ресторанлари ҳам ушбу холдинг таркибига киради.
Янги ресторан гурманлар, шопоголиклар, фешн-блогерлар ва инфлюенсерлар кўп ташриф буюрадиган – Tashkent City Mall савдо марказида жойлашган. Рестораннинг очилиши пойтахт аҳолиси учун ҳам катта ҳодиса бўлди.
Очилиш куни ресторан меҳмонлари учун La Dolce Vita анъаналарида ҳақиқий итальянча байрам уюштирилди: Sahar мусиқий гуруҳининг чиқиши, Agent Provocateur ва Expert Beauty брендларидан ютуқли ўйинлар, пицца тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, welcome drink, рақслар.
Маросимнинг энг қизиқарли қисми узум билан тўлдирилган катта чан бўлди, меҳмонлар ўзларини вино фестивали иштирокчиларидек ҳис қилиш ва узумни оёқлари билан эзиб кўриш имкониятига эга бўлишди.
Ресторан муҳити ҳақиқий Италия колорити намоён қилинган кичик итальянча шаҳарга шўнғитади: янги узилган мева ва сабзавотлар тўлдирилган катта саватлар, деворларда ёрқин тасвирлар туширилган тарелкалар, тузланган маҳсулотлар ва идишлардан чиройли декорациялар, шинам террасага олиб чиқадиган панорама деразалар. Ресторан марказида эса юкхонаси мандаринлар билан тўлдирилган сариқ автомобиль экспозицияси мавжуд бўлиб, у аллақачон ташриф буюрувчиларнинг севимли фотозонасига айланди.
Энг яхши ошпазлар севимли итальянча таомларни тайёрлайдиган ва хушбўй ўсимликлар ифори таралиб турадиган очиқ ошхона алоҳида эътиборга лойиқ. Ташриф буюрувчилар паста, пицца ёки ризотто тайёрланиши, таомлар безатилиши ва дастурхонга ноодатий тортиш манзараларидан завқланишлари мумкин.
Очилиш маросими куни биз нафақат итальянча таомларни татиб кўришга, балки ресторан асосчиси Александр Орлов билан суҳбатлашишга ҳам улгурдик.
– Александр, Ўзбекистоннинг ресторан бозорини қандай баҳолайсиз?
– Ижобий баҳолайман. Бозор жадал ривожланмоқда. Биз маъно кўряпмиз.
– Тошкентда ресторанлар очишда нимага урғу бергансиз?
– Урғу кўпроқ пул ишлаб топишга бўлган. Агар Cucucina ресторани ҳақида гапирадиган бўлсак, биз бунда ёрқин, илиқ, жанубий, ҳақиқий Италия элементлари билан итальянча ресторан яратишни хоҳлаганмиз: интерьер, декор, гуллар ва дарахтлар билан тўлдирилган. Ресторанда ҳам болалар хонаси, ҳам катта жамоалар учун катта столлар мавжуд. Ресторан катта, мусиқачи ва жонли чиқишлар бор. Биз одамлар вақтни қувноқ ўтказиши ва келишни хоҳлайдиган жой яратишга интилганмиз.
– Ушбу лойиҳа учун локацияни қандай танлагансиз, нега айнан Tashkent City Mall?
– Бу бугунги кунда мамлакатдаги энг катта молл, жуда замонавий. Биз бу ерда учта лойиҳамизни очдик: «Тануки», Kaspiyka, Cucucina.
– Нима деб ўйлайсиз, бозорга мутлақо янги турдаги таомларни киритиш ва истеъмолчиларни унга ўргатиш, таомларни маълум бир бозорларга мослаштириш мумкинми?
– Ҳа, албатта.
– Яқин икки йилга Ўзбекистон бозорига боғлиқ қандай режаларингиз бор?
– Биз ресторан лойиҳаларимизни ривожлантирамиз, янгиларини очамиз. Ўйлайманки шу йил грекча, туркча ресторанлар очамиз. Cucucina, «Тануки» ресторанлари тармоғини ривожлантирамиз.
– Ўзингиз қандай таомларни яхши кўрасиз?
– Оддий, уйда тайёрланган таомларни.
Реклама ҳуқуқи асосида
190views0replies
0

Комментарии